Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай энди ҳаммадан 10 қадам олдинда!
Дубай валиаҳди Шайх Ҳамдон бин Муҳаммад DubaiX лойиҳасини тезлаштиришга киришди. Лойиҳа Дубайнинг бошқа масканлардан ўн йил олдинда юришини кўзда тутади. LovinDubai шу ҳақида хабар беради.
"Шайх Муҳаммад фақатгина биринчи рақамли бўлиш билан кифояланмайди, биз ўн йил олдинда бўлишни истаймиз", - дея хабар берилди Дубай матбуот хизматида.
Барча давлат субъектлари 3 ой ичида ташаббуслар ва таклифлар режасини ишлаб чиқишлари талаб қилинади.

Бу ташаббус бир неча кун аввал бўлиб ўтган Бутунжаҳон саммитида илгари сурилган. Унда валиаҳд шаҳзода DubaiX лойиҳасини муҳокама қилиш учун Дубай ҳукумати раҳбарлари билан учрашган.
"Бугун мен барча ҳукумат етакчилари ва ходимларини аста-секинлик билан кичик ўзгаришлар қилишга эмас, балки ўз миссияларини бажаришда янгича, ижодий ёндашувлар ва технологияларни қамраб олишга чақираман. Биз илғор инновациялар ва технологиялар соҳасида олдинда бўлишни истовчи ёш ва ғайратли ҳукуматмиз", - деди Дубай валиаҳди.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
08:40 / 31.03.2026