Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Донбассда яшаётган Украина фуқаролари ҳужжатларини тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади
Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятлари алоҳида туманлари ҳудудида яшовчи Украина фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган ҳужжатларни ушбу туманлардаги вазият сиёсий жиҳатдан ҳал этилмагунга қадар Россияда тан олиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фармонда таъкидланишича, Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятлари алоҳида туманлари ҳудудида доимий равишда истиқомат қилувчи Украина фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россияга шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга асосан визаларни расмийлаштирмай туриб кириши ва чиқиши мумкин.
Кремль сайтида айтилишича, қарор умумэътироф этилган принциплар ва халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларига мувофиқ инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида кучга кирди.
Мавзуга оид
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026