Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти: «яхши» ва «ёмон» террорчилар ҳақидаги мунозаралар мағлубиятга олиб боради
Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг маълум қилишича, террорчиларни «яхши» ва «ёмон»га ажратиб, шу хусусда муҳокамалар ўтказиш мағлубиятга етаклайди.
«Биз уларни «яхши» ва «ёмон» террорчиларга ажратиб ўтирсак, мағлуб бўлишимиз мумкин», — дея ёзган Ашраф Ғани твиттердаги саҳифасида.
«Терроризм бизнинг даврнинг энг асосий муаммосига айланди ва олдимизга катта вазифалар қўйилмоқда. Бу вазифалар авлоддан-авлодга ўтиб боради.
Биз "тартиб" деган сўз йўқолиб бораётган даврда яшамоқдамиз.
20та террорчилик гуруҳларига қарши кураш жабҳасида (АҚШ ва БМТ шунча гуруҳни террорчилик гуруҳлари рўйхатига киритган) биз фронтнинг марказий нуқтасида турибмиз.
Биз ўз озодлигимиз ва дунё хавфсизлигини таъминлаш учун кураш олиб бормоқдамиз», деган у.
Мавзуга оид
17:00 / 31.03.2026
Исроил парламенти «терроризм»да айбланган фаластинликлар учун ўлим жазоси киритди
13:14 / 18.11.2025
Россияда собиқ бош вазир Касянов "террорчилар" рўйхатига киритилди
16:11 / 12.11.2025
Ўлим жазоси қайта кун тартибида: Кнессет «терроризм»га доир тузатишни маъқуллади
12:00 / 02.10.2025