Спорт | 21:14 / 19.02.2017
7832
1 дақиқада ўқилади

Англия кубоги. «Тоттенҳэм» Лондон дербисида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Англия кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган яна бир учрашув ниҳоясига етди. Икки Лондон жамоалари тўқнашувида АПЛ вакилининг қўли баланд келди.

«Тоттенҳэм»ни сардор сифатида майдонга олиб тушган ҳужумчи Ҳарри Кейн ҳет трик муаллифи бўлди ва жамоасини чорак финалга олиб чиқди.

Англия кубоги, 1/8 финал

Фулҳэм – Тоттенҳэм 0:3 (0:1)
Голлар: Кейн (16, 51, 73).
Фулҳэм: Беттинелли, Калас, Мэлоун, Одои, Рим, Макдоналд (Паркер, 74), Юхансен, Кэрни, Кебано, Айите (Сессеньон, 56), Алуко (Гои-Би, 66).
Тоттенҳэм: Ворм, Алдервейрелд, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Уинкс (Дембеле, 79), Ваньяма, Алли (Онома, 86), Эриксен, Кейн (Сиссоко, 75), Сон Хёнг Мин.

Мавзуга оид