Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ Мўсулнинг ғарбини озод қилиш учун юриш бошлади
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий ҳукумат қўшинлари Мўсулнинг ғарбий қисмини ИШИДдан озод этиш учун ҳарбий юриш бошлангани ҳақида эълон қилди.
«Бизнинг қўшинларимиз шаҳарни ИШИДдан тўла озод этиш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлади», деган у телевидение орқали чиқишида.
Ироқ ҳукумати армияси шаҳарнинг ғарбий қисмини қамалда тутиб турганди. Шунингдек, АҚШ раҳбарлигидаги авиация самолётлари ИШИД позицияларини ҳаводан туриб бомбардимон қилиб келмоқда.
БМТ бу ҳарбий амалиёт вақтида тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлашни сўраганди.
Бу амалиёт туфайли 400 мингдан ортиқ қочқин пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирилган.
18 февраль куни Рейтер агентлиги шаҳар устида учган самолётлар варақалар ташлаб, аҳолини ҳужум ҳақида огоҳлантиргани ва улардан шаҳардан чиқиб кетиш сўралгани ҳақида хабар берди. Варақаларда шунингдек, ИШИД жангарилари қуролларни ташлаб, таслим бўлишга чақирилган.
Мўсулни озод қилиш учун қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатлар ўтган йилнинг 17 октябрида бошланганди. Унда Ироқ армиясидан ташқари, курд ҳарбий бўлинмалари ва шиа кўнгиллилари иштирок этмоқда. 2017 йилнинг 18 январига келиб, Ироқдаги катталиги бўйича энг йирик иккинчи шаҳар бўлган Мўсулнинг шарқий қисми тўла озод этилганди.
Мавзуга оид
21:54 / 07.05.2024
Тошкентда 8 май куни ҳарбийлар пиёда юриши ўтказилади
00:35 / 10.01.2018
Мўсулда қўлга олинган ИШИД жаллоди пора эвазига қўйиб юборилди – ОАВ
00:43 / 21.12.2017
Мўсулни озод қилиш вақтида ҳалок бўлган тинч аҳолининг ҳақиқий сони маълум қилинди
11:11 / 04.09.2017