Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия нефть қазиб олиш ҳажми бўйича Саудия Арабистонидан ҳам ўтиб кетди
Россия ўтган йилнинг декабрида кунлик қазиб олинадиган нефть ҳажмини 25 минг баррелга оширди ҳамда бу кўрсаткич бўйича Саудия Арабистонидан ҳам ўтиб кетди. Бу ҳақда RNS портали Joint Organization Data Initiative (JODI) маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Россияда қазиб олиш даражаси бир суткада 10,49 миллион баррелга тенг бўлган бўлса, Саудия Арабистонида бу кўрсаткич суткасига 10,465 миллион баррелни ташкил этди.
JODI маълумотига кўра, Россия қазиб олиш ҳажми бўйича Саудия Арабистонини ўтган йилнинг март ойидан бери илк бора ортда қолдирди.
Мавзуга оид
09:59
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026