Жамият | 17:57 / 21.02.2017
10197
3 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда рейд: табиий газни сўрувчи насос мосламаларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланди   

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 13 февраль кунидаги 20/113-сонли кўрсатмасига асосан «Профилактика куни» тадбири бўлиб ўтди.

2017 йил 16 февраль куни Нукус шаҳри 21-кичик туман «Тунгиш қонис» ва «Ак отау» МФЙ ҳудудида ўтказилган «Профилактика куни» тадбирига Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва Нукус шаҳар ИИБ ЁХБ ҳамда Нукус шаҳри 1-сонли ХЁХОдан жами 46 нафар ходим, Нукус шаҳар газ филиалидан ва Нукус шаҳар электр тармоқлари корхонасидан 5 нафардан мутахассис жалб этилиб, улар томонидан кичик туман ҳудудида жойлашган 50 та кўп қаватли уй ва Нукус шаҳар ХТМХМТ ва ТЭБга қарашли 3 та МТМ, 1 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та спорт мактабининг ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилди. Текшириш ва ўрганишлар жараёнида 2234 нафар фуқаро билан ёнғинларни олидини олиш ва қоидаларга риоя қилиш ҳақида кенг турда суҳбат ва йўриқномалар берилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ бошлиғи вазифасини бажарувчи майор А.Давлетов хабар бермоқда.  

Ҳудуддаги 12 та тадбиркорлик субъектига тегишли объектларда ишловчилар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

Қаровчиси йўқ, ёлғиз яшовчи қария ва ногиронлар ҳамда руҳий касалликлар диспансерлари руйхатида турувчи 24 нафар фуқаро турар жойининг ёнғинга қарши ҳолати текширилиб чиқилди ва аниқланган камчиликларнинг жойида бартараф этилишига эришилди.

Шу каби тадбирлар барча туманларда ҳам ташкил этилиб, Республика ҳудудида мавжуд аҳоли турар жойлари ва кўп қаватли уйларнинг ёнғинга қарши ҳолатини текшириш ишлари кучайтирилиб, шу куни 8978 та аҳоли уйи ва 57 та кўп қаватли уйнинг хонадонлари текшириб чиқилди. Текширишлар жараёнида асосий эътибор иситиш қозонхоналари ва печларининг созлигига, дудбуронларининг тозалигига қаратилди. Фуқаролар томонидан ноқонуний тарзда табиий газни сўрувчи насос мосламаларидан ва газ тармоғига қўшимча тарзда резина шланглар улаб фойдаланиш, уйни иситиш мақсадида носоз ва қўлбола электр иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида ўзини-ўзи бошқариш органлари, газ ва электр хўжаликлари ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари билан биргаликда аҳоли уйларида рейдлар ўтказиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Рейдлар давомида аниқланган ҳар қандай камчилик ва нуқсонларни жойида бартараф этиш, ёнғин келиб чиқиш эҳтимоли бор бўлган мосламалардан ва носоз газ хамда электр ускуналаридан фойдаланаётган уй эгалари огоҳлантирилди, 143 та носоз ва талабга жавоб бермайдиган газ ҳамда электр мосламаларидан фойдаланишга чек қўйилди.

Мавзуга оид