Жамият | 11:37 / 21.02.2017
16713
2 дақиқада ўқилади

Оригами қалқон ўқ ўтказмайди (фото + видео)

Японияга хос бўлган қадимги оригами (қоғозни буклаб турли шакллар ясаш) санъати Бригама Янга университети олимларини илҳомлантирди. Олимлар оригами усулидан фойдаланган ҳолда енгил, йиғилувчи ўқ ўтказмас қалқонни ясашди. Уларнинг таъкидлашича, янги қалқон ҳуқуқ-тартибот идоралари фойдаланишидаги жуда оғир, ноқулай ўқ ўтказмас темир қалқонларни алмаштириши мумкин. 

Тадқиқотчилар гуруҳига машинасозлик профессори Ларри Хауэлл раҳбарлик қилган. Айнан у ихтиро асосига йошимура-оригами техникасини қўллашни олиб кирган. Ушбу қалқон тури 12 қатлам ўқ ўтказмайдиган кевлардан иборат бўлиб, енгил автомобил юкхонасига осонгина жойланади. Бир вақтнинг ўзида 2-3 кишини ҳимоя қилиш учун 5 сонияда ёйилади. 

Прототип вазни атиги 25 кг турадиган қалқон синов вақтида .357 Magnum ва .44 Magnum пистолетларининг ўқларига дош берган. Ҳозирда, зирхли қалқон ҳуқуқ идораларида синовдан ўтказилмоқда. Тахминларга кўра, бу ихтиродан мактаблар хавфсизлигини таъминлаш ёки фавқулодда вазиятларда жабрланганларни ҳимоя қилишда фойдаланиш мумкин. Бироқ, унинг нархи маълум қилинмаяпти. 

Мавзуга оид