Фан-техника | 22:24 / 21.02.2017
7123
2 дақиқада ўқилади

Samsung компанияси машъум Galaxy Note 7 смартфонларини яна сотишни бошламоқчи

Samsung компанияси машъум Galaxy Note 7 смартфонларини жорий йилда яна сотишни бошламоқчи, деб хабар бермоқда Independent нашри.

Galaxy Note 7 смартфонлари Жанубий Кореяда 2016 йил 19 августдан сотила бошланган. Сентбярь бошида бу смартфонлар қувватланиш вақтида алангаланиб кетиши ҳақидаги хабарлардан кейин жаҳон бозоридан 2,5 млн та шундай смартфон қайтарилиб олиниши эълон қилинганди. Шу сабабли октябрь бошида Samsung Electronics компанияси Galaxy Note 7 ишлаб чиқарилишини вақтинчалик тўхтатилишини эълон қилган.  

Нашрнинг Жанубий Кореянинг Hankyung порталига иқтибос келтирган ҳолда ёзишича, компания смартфоннинг модификациялашган версиясини ривожланаётган давлатларда, жумладан Ҳиндистон ва Вьетнам бозорларида сота бошлайди ва бу зиёнларни минималлаштиришга ҳамда қурилманинг йўқ қилиб юборилмаган партияси учун атроф муҳитга зиён етказилиши бўйича солинадиган жарималардан қутулишга имкон беради.

Нашр маълумотларига кўра, Samsung муаммони ҳал қилиш учун смартфоннинг аккумулятори батареялари сиғимини 3500 миллиампердан 3200 ёки 3000 Ма-соатгача камайтирган.  

Жанубий Корея ҳукумати 20 февралда смартфоннинг батареясидаги нуқсонлар, жумладан тегишлича изоляциянинг йўқлиги Galaxy Note 7 смартфонининг ўз-ўзидан ёниб кетиши сабаби бўлганини тасдиқлаган.

Мавзуга оид