Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BMW ва Toyota қўшма спорткарларини бирга суратга туширишди
Швецияда BMW ва Toyota компанияларининг қўшма спорткарлари — Z5 родстери ва Supra купеси суратга олинди. Автомобилларнинг фотосуратларини Carscoops эълон қилди.
Иккала автомобиль ҳам ягона платформа негизида барпо этилади, бироқ уларнинг дизайни фарқланади. Дастлабки маълумотларга кўра, Toyota Supra бензинли турбо двигатель негизидаги гибрид мотор, автоматик узатмалар қутиси ва барча ғилдираклари етакчилик хусусиятига эга бўлади.
BMW Z5 родстерига ўрнатиладиган мотор Япония купесидагидан фарқланади. Унга анъанавий бензинли моторлар, хусусан, олти цилиндрликлар ҳамда xDrive трансмиссиялари жойланади.
Эслатиб ўтамиз, Япония ва Германия автомобилсозлари 2013 йилда ҳамкорликни бошлаган. Бир йилдан сўнг, уларнинг илк прототиплари пайдо бўлган эди. Компаниялар ёқилғи ячейкалари, енгил композит материаллар, янги турдаги аккумуляторлар устида изланишлар олиб бормоқда.
Иккала модель ҳам келаси йилда Австриянинг Magna корхонасида ишлаб чиқарила бошланади.



Мавзуга оид
07:58 / 07.03.2026
BMW уриб кетган ЙПХ ходими иши: авария тасвирлари пайдо бўлди
13:14 / 05.03.2026
“Бу – қонунчиликни қайта кўриб чиқиш учун жиддий сигнал” – BМW ЙПХ ходимини уриб кетиши воқеаси ҳақида суҳбат
08:49 / 28.02.2026
BMW ёнғин хавфи сабаб 330 мингта автомобилни қайтариб оляпти
08:26 / 27.02.2026