Чақалоғини 4 миллион сўмга сотиб юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Сурхондарё вилоятида туғуруқхонадан чиқа солиб, ўз чақалоғини сотиб юбормоқчи бўлган аёл ҳамда унинг ҳамтовоқлари қўлга олинди.
“На посту” газетасининг ёзишича, аёл туғуруқхонанинг ўзида туғилажак фарзандини сотиш ниятида эканини палатадаги қўшни аёлларга айтиб ўтган. Аёл туғуруқхонадан чиқиши билан унинг ёнига чақалоқни сотиб бериш таклифи билан бир аёл келади.
Сурхондарёлик аёл гўдагини 5 миллион сўмга баҳолайди, бироқ кейинчалик харидорларнинг рози бўлмагани туфайли яна бир миллион сўмга тушади.
“Келишув” кафелардан бирида амалга оширилади. Пулни олган аёл ва унинг синглиси уни санашга тушиб кетишади, ўртадаги шахс эса чақалоқни олиб кафедан чиқиб кетмоқчи бўлганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан қўлга олинади.
Айбдорларга қандай жазо белгиланганлиги хабар қилинмаган.
Мавзуга оид
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024
Сурхондарёда газ қувурига автомобил урилиши оқибатида газ таъминотида узилиш юз берди
07:30 / 17.10.2024