Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ташрифидан кейин ҳоким ўзгарган тумандаги мактабнинг барча синф хоналари иситилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев январь ойининг иккинчи қисмида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Хўжайли туманидаги 69-мактаб ўқитувчилари билан мулоқот ўтказганди. «KRuz.uz» сайти мазкур ташрифдан сўнг мактабда қандай ўзгаришлар амалга оширилганига қизиқди.
Мактаб директори Турсунгул Абдураҳмонова мухбирга ушбу даргоҳда 604 нафар ўқувчига 63 нафар педагог таълим-тарбия бериб келаётгани ҳақида маълумот берган.
Президентнинг ташрифидан сўнг, қишнинг учинчи ойига келиб мактабдаги мавжуд 12та қозонхонанинг 5таси янгисига алмаштирилиб, қолганлари қайта таъмирланган ва барча синф хоналари иситилган.
«Водопровод суви келтирилиб, ювиниш хонаси ишга туширилди, ошхона фаолияти жонланди. Мактаб ҳовлиси ободонлаштириб, ариқлар қазилди», дейилган хабарда.
Қайд этиш керакки, президентнинг Қорақалпоғистонга ташрифидан бир неча кун ўтиб, Хўжайли туманига Женгисбай Ембергенов ҳоким этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025