Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўлчилари транзит тарифлар борасида бир қарорга келишди
22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 16-йиғилиши доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти «Қазақстан темір жоли» МК» президенти Канат Алписбаев билан музокаралар ўтказди.
«Қазақстан темір жоли» МК» АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, унда темир йўл траспорти соҳасидаги ўзаро ҳаракатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. 2016 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги темир йўл транспорти орқали юкларни ташиш бўйича ижобий ўсиш динамикаси қайд этилди. Ташувлар ҳажми 19 миллион тоннани ташкил этди. Учрашувда юк ташишларни ошириш учун ихчам тариф сиёсатини ўтказиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек Қозоғистон дон ва унини экспорт, Қозоғистоннинг 45 футли музхонали контейнерларида юклар, Қозоғистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўзбек мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалик турларини транзит ташувлари тарифлари учун чегирмалар тақдим этиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар Ақтоу ва Қуриқ портлари орқали Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйлаб ўзбек экспорт ва импорт ташувларини ташкил этиш имкониятини муҳокама қилишди. «ҚТЖ – Юк ташувлар» ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўртасидаги музокаралар якунига кўра Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган юклар ҳақида электрон маълумот алмашиш бўйича Келишув имзоланди.
Мавзуга оид
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
10:10 / 27.10.2024
Миграция агентлиги Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди
22:52 / 25.10.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Орол денгизини қутқаришда ҳамкорлик қилади
19:04 / 24.10.2024