Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Андижонда “Намунали ички ишлар органларининг таянч пунктлари” танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Андижон вилоят қўғирчоқ театри залида "Намунали ички ишлар органларининг таянч пунктлари" анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Театр фойесида профилактика инспекторлари билан маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳамкорликда олиб бораётган ижобий ишлари кўргазмалари намойиш қилинди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг Андижон вилояти мухбири хабар бермоқда.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ички ишлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими бошқармалари "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимлари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Парпиевлар Истиқлолнинг дастлабки йилларидан юртимизда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш вазифаларига устувор аҳамият берилаётгани, ички ишлар органлари ходимлари билан аҳоли ўртасидаги муносабатларда ўзаро ишонч ва очиқликни таъминлаш мақсадида профилактика инспекторлари, ички ишлар идоралари таянч пунктлари, “Маҳалла посбони” каби институтлар ташкил этилгани Ўзбекистонда тинч-осуда ҳаёт таъминланишига хизмат қилаётгани ҳақида сўзладилар.




Тадбир давомида турли номинациялардаги ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.



Мавзуга оид
19:02 / 01.04.2026
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
16:09 / 31.03.2026
Андижонда қалбаки дори тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди
10:09 / 31.03.2026
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
09:06 / 30.03.2026