22:33 / 24.02.2017
8775

ТТЕСИда “Карьера - 2017” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Марказий Осиёда етакчи таянч олий таълим муассасаларидан бири бўлган Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ҳар йили Автоматлаштириш ва бошқарув, Тўқимачилик саноати технологиялари, Пахта саноати технологиялари, Енгил ва матбаа саноати технологиялари йўналишларида бугунги кунда мингдан зиёд мутахассис тайёрланмоқда. 

Шу боис жорий  йилнинг 24 февраль куни институтда “Карьера кунлари-2017” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. “Карьера куни” меҳнат ярмаркасида 50 дан ортиқ корхона ва ташкилотнинг вакиллари иштирок этишди. 

Ўтказилган меҳнат ярмаркасининг асосий мақсади 2016 – 2017 ўқув йилда институт битирувчиларини дастлабки ишга тақсимлаш, тавсия этиш ва битирувчиларнинг ўз хоҳиш-истаклари бўйича иш танлаш жараёнларининг сифат ва самарадорлигини оширишдан иборат.

 

Top