Жамият | 13:11 / 14.06.2018
2131
2 дақиқада ўқилади

Зангиотада ёшлардан 289 нафари доимий ишга жойлашадиган бўлди

2018 йил 13 июнь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими А.Тамикаев ва туман прокурори Н.Абдуллаев ташаббуси билан "Ёшлар - келажак бунёдкори" шиори остидаги ёшлар инновацион ҳафталиги доирасида касб-ҳунар коллежи битирувчилари, уюшмаган ёшлар, ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар, жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиққан фуқароларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

 Мазкур тадбирда 2000дан зиёд туман ёшлари иштирок этиб, ишга кириш истагида бўлган ёшлардан 289 нафари турли соҳалар бўйича доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар олишди ҳамда 25 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга тумандаги тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди.  

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 30дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда туман бўлим ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган бўш иш ўринлари билан қатнашди. Тадбир давомида туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, туман прокурори ҳамда ёшлар иттифоқи туман Кенгаши масъул ходимлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятларини кенгайтириш бўйича муҳокамалар ўтказдилар. 

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

Суҳбат давомида 250 нафардан ортиқ уюшмаган ёшларни муаммолари жойида ҳал этилиб, уларга тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилди. Тадбир давомида туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан маданий чиқишлар намойиш қилинди. Шунингдек, ҳаваскор ёш ошпазлар ўртасида ош дамлаш мусобақаси ўтказилди.

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид