Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея КХДРни “террорчилик давлатлари” рўйхатида кўришни истамоқда
Фото: AFP 2017/ Kim Jae-Hwan
Жанубий Корея парламентарийлари Америка Конгрессидан КХДРни “террорчилик давлатлари” рўйхатига киритишни сўрамоқда. Пхеньян Малайзияда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси деб айтилаётган шахсни ўлдиришда айбланмоқда, деб хабар бермоқда Рёнхап агентлиги.
Унинг маълумотига кўра, Корея Республикаси миллий йиғилишининг мудофаа бўйича қўмитаси раиси Ким Ён У шундай илтимос бўлган мактубни АҚШ Сенатининг қуролли кучлар бўйича қўмитаси раҳбари Жон Маккейн номига юборган.
Ўз ёнида Ким Чхоль исм-шарифи битилган паспорт бўлган марҳумнинг жасади ҳали аниқланмаган, ўлим ҳақидаги якуний хулоса тақдим этилмаган, бироқ Жанубий Корея бошидан бу КХДР етакчисининг катта акаси - Ким Чен Нам эканини иддао қилиб келди.
"Маълумки, ҳодисага шимолий кореялик дипломат ҳам аралашган", - дея Ким Ён Унинг сўзларини келтиради Рёнхап.
Унинг фикрича, гап КХДР “раҳбарияти бошчилигидаги террорчилик” ҳақида бормоқда.
"Шимолий Кореяни террорчилик давлатлари рўйхатига киритиш лозимлиги тасдиқланди, Америка ҳукумати ва конгрессидан буни амалга оширишни сўрамоқдамиз", - деди у.
Шимолий Корея 1987 йилда Жанубий Кореяга тегишли йўловчи самолётини йўқ қилишда айбланганидан сўнг, бу мамлакат АҚШда террорчиликни қўллаб-қувватловчи давлатлар “қора” рўйхатига киритилди. Бироқ Рёнхап маълумотларига кўра, 2008 йилда рўйхатдан чиқарилган.
Мавзуга оид
22:54 / 27.04.2026
Ароқчи Путинга АҚШ билан музокараларга нима тўсқинлик қилаётганини айтди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
08:51 / 27.04.2026
Трамп: эронликлар гаплашишни истаса, олдимизга келиши ёки қўнғироқ қилиши мумкин
11:09 / 26.04.2026