Афғонистоннинг Қундуз вилоятида 18 жангари йўқ қилинди
Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида ҳукумат кучларининг операцияси давомида бир суткада камида 18 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлиги расмий вакили Ғулом Ҳазрат Каримийга иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Ҳукумат кучлари самолётлари Дашт-а-Арча туманида "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари яширинган жойларга бир қатор зарбалар берди. 24 февралда бошланган авиазарбалар оқибатида 18 гача толиб йўқ қилинган, яна беш жангари жароҳат олган", деб айтган Каримий.
"Толибон" жангарилари бу маълумотга ҳозирча изоҳ беришмаган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, охирги вақтда жангариларнинг Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятлари – Лоҳар, Нангорхор, Гилманд, шимолидаги Қундуз, Жаузжон ва Парвона вилоятларида позициялари анча мустаҳкамлангани кузатилмоқда. Шу билан бирга "Толибон"нинг борган сари кўпроқ дала қўмондонлари "ИШИД"га вафодорликка қасамёд келтирмоқда.
Мавзуга оид
22:45 / 02.11.2024
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00 / 02.11.2024
Президент махсус вакили Нидерландия элчиси ва АҚШ эксперти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
19:21 / 01.11.2024
Охунзода ва Ҳаққоний қарама-қаршилиги: «Толибон» раҳбариятида низо авж олдими?
17:01 / 29.10.2024