Ўзбекистон | 12:12 / 26.02.2017
8341
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва АҚШ икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди

2017 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниэль Розенблумни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Учрашувда Ўзбекистон—АҚШ муносабатлари масалалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида 2017 йилнинг 1 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Америка—Ўзбекистон савдо палатасининг навбатдаги мажлиси якунлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Мавзуга оид