Қўнғиротда рейд: носоз газ ҳамда электр ускуналаридан фойдаланаётган уй эгалари огоҳлантирилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 13 февраль кунидаги 20/113-сонли кўрсатмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 2017 йил 15 февраль кунги 8/330 сонли кўрсатмасига асосан Қўнғирот тумани ИИБ ЁХБ ва 3-сонли ХЁХО ходимлари томонидан «Профилактика куни» тадбирида бир қатор тадбирлар белгиланиб амалга оширилди. Бу ҳақда ҚР ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Махмуд Сейдуллаевга асосланиб, KRuz.uz хабар берган.
Жумладан, 2017 йил 23 февраль куни Қўнғирот тумани «Турон» ва «Бўстон» МФЙ ҳудудида ўтказилган «Профилактика куни» тадбирига Қўнғирот тумани ИИБ ЁХБ ва 3-сонли ХЁХОдан жами 20 нафар ходим, Қўнғирот туман газ филиалидан ва Қўнғирот тумани электр тармоқлари корхонасидан 4 нафардан мутахассислар жалб этилиб, улар томонидан «Турон» ва «Бўстон» МФЙ худудида жойлашган 771 фуқаролар яшаш уйлари ва Қўунғирот туман ХТМХМТ ва ТЭБга қарашли 1та МТМ, 1та умумтаълим мактаби ҳамда 1та спорт мактабининг ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилди. Текшириш ва ўрганишлар жараёнида 328 нафар фуқаро билан ёнғинлар олдини олиш ва қоидаларга риоя қилиш ҳақида кенг турда суҳбат ва йўриқномалар берилди.
Қаровчиси йўқ, ёлғиз яшовчи қария ва ногиронлар ҳамда руҳий касалликлар диспансерлари рўйхатида турувчи 8 нафар фуқаро турар жойларининг ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилди ва аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилишига эришилди.
Тадбир якуни бўйича ҳудуддаги мусиқа санъат мактаби мажлислар хонасида «Бўстон» ва «Турон» МФЙ раислари бошчилигида маҳаллада яшовчи 220 нафар фуқаро иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўказилиб, аниқланган камчилик ва нуқсонлар фуқаролар билан бирга муҳокама қилинди. Худди шундай йиғилиш 32-сонли мактаб мажлислар хонасида «Олмазор» МФЙ раиси бошчилигида махаллада яшовчи 63 нафар фуқаро иштирокида ўтказилди.
Текширишлар жараёнида асосий эътибор иситиш қозонхоналарининг ва печларининг созлигига, дудбуронларининг тозалигига қаратилди.
Фуқаролар томонидан ноқонуний тарзда табиий газни сўрувчи насос мосламалардан ва газ тармоғига қўшимча тарзда резина шланглар улаб фойдаланиш, уйни иситиш мақсадида носоз ва қўлбола электр иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида ўзини-ўзи бошқариш органлари, газ ва электр хўжаликлари ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари билан биргаликда аҳоли уйларида рейдлар ўтказиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.
Рейдлар давомида аниқланган ҳар қандай камчилик ва нуқсонларни жойида бартараф этиш, ёнғин келиб чиқиш эҳтимоли бор бўлган мосламалардан ва носоз газ ҳамда электр ускуналаридан фойдаланаётган уй эгалари огоҳлантирилди, 5та носоз ва талабга жавоб бермайдиган газ ҳамда электр мосламаларидан фойдаланишга чек қойилди.
Мавзуга оид
07:30 / 20.05.2024
Фарғонада ўтказилган рейдда 65 та совуқ ва 9 та пневматик қурол топилди
12:45 / 05.12.2023
Наманганда ҳам рейдлар: 13 та қурол, минглаб психотроп ва гиёҳвандлик моддалари топилди
07:26 / 05.12.2023
Тошкентдаги рейдлар давомида яна 10 киши ушланди
13:48 / 04.12.2023