Жамият | 14:27
1144
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автобусларда йўл ҳақини тўламаганлар жавобгарликка тортилмоқда

Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланишда йўл ҳақини тўламаслик ҳолатларига қарши назорат чоралари кучайтирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар жамоат транспортини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси маълум қилди.

Фото: Тошшахартрансхизмат

Қайд этилишича, автобусларда чиптасиз ҳаракатланаётган йўловчиларни аниқлаш мақсадида рейд тадбирлари мунтазам равишда ўтказилмоқда. Назоратчилар томонидан йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси 5-қисмига асосан маъмурий чоралар қўлланмоқда.

2026 йил 16 март ҳолатига кўра, автобусларда чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан 4 781 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Йил бошидан бу кўрсаткич 26 564 тани ташкил этган.

Мутахассислар таъкидлашича, ҳар бир тўланган йўл ҳақи жамоат транспорти тизимини янада ривожлантириш, хизмат сифатини ошириш ва инфратузилмани яхшилашга хизмат қилади. Шу муносабат билан йўловчилардан белгиланган тартибларга амал қилиш ва йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш сўралмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид