Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўл безорилигига қарши рейдларда юзлаб ҳайдовчиларга чора кўрилди
Республика бўйлаб йўл безорилиги ва қўпол қоидабузарликларни бартараф этиш мақсадида ўтказилаётган кучайтирилган рейдлар давомида юзлаб ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг махсус гуруҳлари томонидан 10 кун давомида олиб борилган мониторинг натижалари маълум қилинди.
Фото: ИИВ
Маълум қилинишича, 26 февралдан бошлаб республика ҳудудларида йўл безорилиги ва йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол бузилишларини олдини олишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Мониторинг гуруҳлари томонидан хавфли ва агрессив тарзда автомобил бошқараётган 31 нафар ҳайдовчи аниқланган, шунингдек улар тўпланадиган 33 та кўча ва жой белгиланган. Интернет тармоқларида эса йўл безорилиги ҳолатларини акс эттирувчи 391 та видеоролик аниқланган.
Таҳлиллар натижасида 338 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 296 та автомобил эса жарима майдончасига жойлаштирилган. Шунингдек, хавфли ҳайдовчилик ва ноқонуний пойгаларни тарғиб қилувчи 19 та аккаунт фаолияти тўхтатилган.
Рейд тадбирлари давомида жами 16 845 та қўпол қоидабузарлик аниқланган. Қоидабузарлар орасида 101 та ҳолатда вояга етмаган шахслар иштирок этгани қайд этилган.
Бундан ташқари, автомобилларга тюнинг ишларини амалга оширувчи автосервис ва устахоналар раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Кечаси ўтказилган назорат тадбирлари давомида 75 та ҳолатда наркотик ва психотроп моддалар билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек 1 024 та ҳолатда ўткир кесувчи буюмларни ноқонуний олиб юриш ҳолатлари аниқланган.
Маълум қилинишича, йўлларда хавфли ҳаракатларнинг олдини олиш ва тартибни таъминлашга қаратилган бундай тадбирлар изчил давом эттирилади.
Мавзуга оид
14:35 / 09.03.2026
Тошкентда яна ўсмирлар машина бошқариб юргани маълум бўлди
11:23 / 14.01.2026
Махсус комиссия Янгиҳаёт ва Сергели туманларида экологик рейд ўтказди
12:53 / 08.12.2025
Тошкентда қидирувдаги шахс ЙПХ рейди давомида аниқланди
10:56 / 25.11.2025