Жаҳон | 01:02 / 27.02.2017
5311
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда қайиқ ағдарилиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг жанубидаги Тамилнад штатида, Бенгал кўрфазида сайр қайиғи ағдарилиши оқибати 9 киши ҳалок бўлди, 2 киши бедарак йўқолган. Ҳалок бўлганлар орасида 14 ёшгача бўлган 6 бола бор. Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди.  

Туттикорин округи ўт ўчириш-қутқарув хизмати маълумотларига кўра, сайёҳлар билан ортиқча юкланган қайиқ Ченнай шаҳридан 600 км узоқликдаги Манапади қишлоғи яқинида пешинга яқин юз берган. Сувдан чиқариб олинган 19 кишидан бир нечаси жиддий жароҳат олган ва шифохонага етказилган.

"Бизнинг маълумотларга кўра, кўрфаз бўйлаб сайр қилиш учун қайиқни Тиручендур шаҳридан келган 3 оила буюртма қилган. Ҳозирча йўловчилар сони ҳақида аниқ маълумот йўқ, чунки экскурсияни якшанба куни сайёҳларда пул ишлаган маҳаллий балиқчилар уюштирган. Уларнинг барчаси воқеадан кейин жазо олишдан қўрқиб қочиб кетган", деб айтди округ вакили Рави Кумар.   

Қутқарув операцияси якунланиб, тергов бошланган. Қайиқнинг эгалари қидирувга берилган.

Мавзуга оид