Сўров: Трампнинг ишини рекорд миқдордаги кам америкаликлар маъқулламоқда
NBC News / Wall Street Journal томонидан ўтказилган сўнгги сўровга кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ишини маъқуллаш рейтинги 44 фоизга тенг. Бу президент ва амалдаги маъмурият учун рекорд даражадаги паст кўрсаткичдир.
Хабар қилинишича, Трамп ўз лавозимида аввалги етакчиларга қараганда рекорд миқдорда кам қўллаб-қувватлаш билан иш бошлади.
18-22 февраль кунлари ўтказилган сўров натижасига кўра, америкаликларнинг 48 фоизи Трампнинг президент сифатидаги ишини маъқулламасликларини маълум қилишган бўлса, 32 фоиз кишилар унинг офисдаги биринчи ойи у бу ишни эплай олмаслигини кўрсатгани юзасидан фикр билдиришди.
Таъкидланишича, янги сўров Трампнинг конгресснинг ҳар икки палатаси олдидаги чиқишидан бир неча кун аввал пайдо бўлди. Бу анъанавий мурожаат бўлиб, унда президент мамлакат келажагини қандай кўраётгани ҳақида ўз фикрларини баён этади.
Аввалроқ Трамп Россия билан алоқаларини навбатдаги марта демократлар ҳамда ОАВ “ёлғони” деб атагани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
10:48
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30
АҚШ Украинага 425 млн долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этмоқда
19:01 / 01.11.2024
АҚШ партиялари сайлов кампаниясига қанча пул сарфлагани ҳисоблаб чиқилди
09:50 / 01.11.2024