Жамият | 11:26 / 28.02.2017
9710
1 дақиқада ўқилади

Блогерлар ёғоч тайёрловчи комбайнда родео ташкил қилишди

Финляндиялик экстремал-блогерлар ёғоч-тахта тайёрловчи комбайн (харвестер)да родео ташкил қилишди. Ролик Dudesons’нинг YouTube-каналида тақдим этилган. 

Саккиз кун давомида 410 минг марта кўрилган видеода блогерлар янги кесилган ҳамда харвестер “панжаси”да айланаётган дарахтларда кўпроқ вақт қолишга уринишганини кўриш мумкин. Экстремаллар ўртасидаги мусобақа қуруқликда ҳам, сув устида ҳам ўтказилган. Рекорд эса уч дақиқадан бироз кўпроқни ташкил этди.

Мағлуб бўлган блогерларга эса финляндиялик мактаб ўқувчилари олдида қатрон ва патлар сепилиб, сўнг уларни товуққа ўхшаб ҳаракат қилишга мажбурлашди. «Финляндиялик бўлиш учун жасорат керак», - дейилади ролик сўнгида.

Мавзуга оид