«Бунёдкор» австралиялик ҳакам ўйин охирида белгилаган пенальти туфайли ўз майдонида ютқазди
Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси БААнинг «Ал-Айн» жамоасига қарши ўйин ўтказди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида икки жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этди. Аввалига, 8-дақиқада меҳмонлар Умар Абдулраҳмоннинг жарима зарбасидан киритган голи эвазига ҳисоб очилди, кўп ўтмасдан, 10-дақиқада Вадим Чемиртан ҳисобни тенглаштирди.
15-дақиқада эса меҳмонларнинг яна бир ҳужумчиси Лукас Кайо жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунида Достон Ҳамдамов ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда ҳам тошкентликлар жамоаси ҳужумкор ўйин намойиш этди. Аммо ўйиннинг 72-дақиқасида Акром Комилов қизил карточка олди ва бу ўйиндаги бурилиш нуқта бўлди. Бир киши кам бўлиб қолган мезбонлар ўйиннинг қолган вақтида вазиятни ўзгартира олишмади, 89-дақиқада эса австралиялик ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади ва 11 метрлик нуқтага яқинлашган Умар Абдулраҳмон аниқ ҳаракат қилди - 2:3.
Шу тариқа «қалдирғочлар» ОЧЛ мусобақасидаги қаторасига иккинчи мағлубиятини қабул қилди. «Бунёдкор» гуруҳ босқичини Саудияда «Ал-Аҳли»дан енгилиш билан бошлаганди — 0:2.
ОЧЛ–2017. С гуруҳи, 2-тур
«Бунёдкор» (Ўзбекистон) – «Ал-Айн» (БАА) 2:3
Голлар: Вадим Чемиртан (10), Достон Ҳамдамов (43) – Умар Абдулраҳмон (8, 89), Лукас Кайо (15)
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Душан Мичич, Жавлон Иброҳимов, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан, Алишер Саноев (Отабек Шукуров, 54), Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Хуршид Ғиёсов, 73), Дилшод Аҳмадалиев (Жавоҳир Эсонқулов, 90).
«Ал-Айн»: Ҳолид Эйса, Исмоил Аҳмад, Лукас Кайо, Умар Абдулраҳмон, Аҳмад Барман (Данилло Асприлла, 69), Ҳолид Абдулраҳмон, Муҳаммад Ал Рақий, Мохнад Салим, Носир Ал Шамрони (Диаки, 66), Ли Мюнг Жу, Бандар Ал Аҳбаби (Довуд Али, 36).
Огоҳлантиришлар: Вадим Чемиртан (27), Нурилло Тўхтасинов (30), Акрам Комилов (67), Рустам Ашурматов (90) – Аҳмад Барман (45).
Четлатиш: Акром Комилов (72).
Мавзуга оид
23:07 / 21.10.2024
ОЧЛ. «Пахтакор» Ироқда дуранг қайд этиб, 8-ўринда қолди
21:16 / 02.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Марушичнинг дубли эвазига «Шабоб Ал Аҳли» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадамга айланди
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
15:00 / 16.08.2024