Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Намнинг қотиллигида гумонлаётганлар ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин
Малайзия бош прокурори Муҳаммад Афанди Али Индонезия ва Вьетнам фуқаролари бўлган икки аёлга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Намга суиқасд қилиш иши бўйича қотиллик ҳақида айбловлар қўйилишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Аёллар ҳозирча қотилликни амалга оширишда айблангани йўқ, бироқ унга алоқадор бўлишлари мумкин. Бош прокурор сўзларига кўра, гумондорлар Малайзия ЖКнинг 302 қисми бўйича суд қилинади. Агарда уларнинг айби тан олинса, аёллар ўлим жазосига маҳкум этилиши ёки умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
«Мен тасдиқлашим мумкин [бу маълумотни]», - дея ёзган у агентликка.
Гумонланувчилар Индонезия ҳукуматига кимнидир чув тушириш жараёнида иштирок этишаётгани ҳақида ўйлашганини маълум қилишган. Индонезия фуқароси бўлмиш Сити Айсиянинг айтишича, VX заҳарли моддаси ёрдамида қотилликни ташкил этишга кўмаклашгани учун 90 АҚШ доллари олган. У ўзига болалар мойи дейишган модда билан Ким Чен Намнинг юзига суртган, натижада бу заҳар бўлиб чиқди.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026