Жаҳон | 17:29 / 28.02.2017
9076
1 дақиқада ўқилади

Путин «беларуслик дўстлар» билан баҳсларни табиий ҳолат деб атади

Россия президенти Владимир Путин қўшни мамлакатлар, жумладан Россия ва Беларусь ўртасидаги баҳсларни табиий ҳолат деб билишини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Баҳслар ҳар доим бўлган, ҳамда менинг ишончим комилки, биз энг мураккаб вазиятлардан ҳам чиқиш йўлини топамиз», - дея маълум қилди Путин.

Президентнинг сўзларига кўра, «баҳслар табиий ҳолатдир, сабаби ҳар бир томон ўз манфаатини ҳимоя қилади».

«Бизда беларуслик дўстларимиз билан ҳам баҳслар бор ҳамда ушбу баҳсли масалаларни ҳал қилиш йўллари қидирилмоқда», - деди у.

Аввалроқ Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович Россия ва Беларусь ўртасида газ масаласи бўйича зиддият борлигини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид