Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Америка армиясини тарихдаги энг кучли армияга айлантиришни ваъда қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз президентлик муддати давомида Америка армияси мамлакат тарихидаги энг кучли армияга айланишига ваъда қилди.
«Менинг муддатим якунига қадар бизда шундай армия барпо этиладики, бу АҚШ тарихида кузатилмаган энг кучли армия бўлади», — деган Трамп Fox News эфирида.
Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари мудофаа соҳаси учун харажатлар миқдорини 54 миллиард долларга етказишини (ҳозирги 24 миллиард доллар ўрнига) маълум қилган.
Трамп, шунингдек, АҚШ инфратузилмаси модернизацияси учун сарф-харажатларни кўпайтиришга ва ҳозирча ошкор этилмаётган, устунлик даражаси пастроқ бўлган дастурлар учун молиявий кўмакни сезиларли тарзда камайтиришга ваъда берган.
Мавзуга оид
08:22 / 25.06.2026
Дунё армияларида аёллар улуши: кутилмаган етакчилар кимлар?
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:03 / 16.05.2026