Жамият | 10:19 / 28.02.2017
22936
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик моҳир сартарош дунёнинг энг нуфузли танловларидан бири ғолиби бўлди

Фото: Фариддун Бурхонов

Россиянинг Санкт-Петербургида февралда ўтказилган, Дўстлик кубоги учун сартарошлик санъати, нейл-дизайн ва декоратив косметика бўйича жаҳон чемпионатини ўз ичига олувчи "Невские берега" гўзаллик фестивали Zumi Yu  гўзаллик студиясини тақдим қилувчи (Самарқанд) самарқандлик моҳир сартарош Фариддун Бурхоновнинг ғалабаси билан якунланди.   

Фариддун 11 та мумкин бўлган сартарошлик танловидан 8 тасида иштирок этиб, энг кўп балл тўплаган ҳолда фестиваль Гран-присини қўлга киритди. 

"Мен "Невские берега" гран-присини учинчи бор ютишга ҳаракат қилиб келаман. Аввалги иккита уринишим бесамар кетганди ва мана ниҳоят, бутун дунё стилистларининг бош сартарошлик кубоги менинг қўлларимда!", деб ўз қувончи билан бўлишмоқда йигит. 

Фариддун бу ғалабага эришиш йўлида энг мураккаби нима бўлгани ҳақидаги саволга, у бу танловда учинчи бор иштирок этиб, шундай тажрибага эга бўлганки, унга энди ҳеч нарса мураккаб туюлмаслигини айтган. Фариддун яратган соч турмакларини кўриб тасанно айтмай қолмайсан. Мураккаб ҳолда ўрилган сочлар, замонавий турмакнинг аниқ техник ижроси кишини лол қолдиради. Ва бу барча гўзалликни қисқа вақт ичида яратиш керак: танлов тугаши ҳақида сигнал чалиниши биланоқ сартарош ишини тугатиб, қўлларини юқорига кўтариши лозим. Сигналдан кейин ҳеч нимани ўзгартиришга рухсат берилмайди. Фариддун қайчи, фен, лак ва шпилькалар билан амалга оширадиган ҳаракатлари энг кам вақт олиши учун 4 ой давомида машқ қилган.

"Невские берега" жамғармаси президенти Дмитрий Ершов фестиваль ва чемпионат натижаларига изоҳ бераркан, танлов ғолиби дипломи ва ҳаттоки бу танловнинг ўзида иштирок этганликнинг ўзи бутун дунёда сартарошлик соҳасида юқори баҳоланишини таъкидлаб ўтган.  

Танловда рақобат жуда кучли бўлган, чунки ушбу танлов дунё миқёсидаги сартарошлар, нейл-дизайнерлар, визажистлар ва стилистларнинг энг нуфузли танловларидан бири ҳисобланади. У жиддий тайёргарлик ва юқори маҳоратни талаб қилади.

Бу йилги чемпионатда Ўзбекистон, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Болтиқ давлатлари, Венгрия, Германия, Италия, Финляндия, Исроил ва бошқа кўплаб давлатлардан 1500 дан кўпроқ иштирокчи қатнашди. Улар сартарошлик, нейл-дизайн, визаж, косметология, макияж, боди-арт бўйича 50 дан кўпроқ танловларда ўз маҳоратлари билан беллашишди. Фестивалнинг мукофот жамғармаси 100 минг евродан кўпроқни ташкил қилган.  

Мавзуга оид