Жамият | 21:12 / 01.03.2017
10559
2 дақиқада ўқилади

Ҳаво керакмасми: Британиялик тоғ ҳавосини мўмайгина пулга сотмоқда

Фото: Mirrorpix

20 йилдан бери Швейцарияда яшаб келаётган уддабурон инглиз Жон Грин Альп тоғларидаги тоғ ҳавосини идишларга тўплаб, уни дунёнинг ҳавоси ифлосланган шаҳарларида сотмоқчи.

Гриннинг айтишича, у ҳавони жуда машҳур тоғ ёнида жойлашган булоқ яқинидаги "махфий" жойдан йиғмоқда. Ҳаво йиғиладиган жойни фақат харидорларгина била олишади. Ҳаво солинган идишга ҳаво йиғиладиган жойнинг GPS-координаталари ва ҳақиқийлик сертификати илова қилинади.  

Фото: SWNS

"Агар сен ифлосланган шаҳарда яшасанг, дизель буғларидан бўғилсанг, унда биз 3000 метр баландликдаги тоғ ҳавосининг янги захираларини олдик ва уни сенга юборишга тайёрмиз. Мен ҳавони автотураргоҳдан эмас, балки ҳақиқатан ҳам 3000 метрга кўтарилиб йиғаман", деб айтган Грин ўз сайтидаги промовидеода.

Швейцариянинг тоғ ҳавосини турли идишларга солинган ҳолда сотиб олиш мумкин: бундай ҳавонинг 3 литри 247 доллар, бир литри 167 доллар ва ярим литри 96 доллардан таклиф қилинмоқда.

Фото: SWNS

Лойиҳа муаллифи тушган пуллардан 25 фоизини Африкадаги World Vision Clean жамғармасига ўтказишга ваъда берди.

2015 йилда ОАВда Хитой Канададан соф ҳаво сотиб олаётгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид