Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўсул учун жанг: Ироқ армияси шаҳардан олиб чиқувчи охирги йўлни ҳам эгаллади
Ироқ армиясининг илғор бўлинмалари Мўсул шаҳрини ташқи дунё билан боғлаб турган, ИШИД шаҳар ичидан техника ва жангариларини олиб чиқиши мумкин бўлган охирги йўл устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.
Шаҳардан шимоли-ғарбий нуқтадан олиб чиқувчи Мўсул-Талл-Авар шоссеси 9-танк дивизияси томонидан эгаллаб олинган.
«Биз «Сурия дарвозси»ни (йўлнинг номи шундай ҳам юритилади - таҳр.) тўла назорат қилмоқдамиз, ҳамма жойда бизнинг ҳарбийлар», — дея агентликка маълумот берган ироқлик генераллардан бири.
Ироқ қўшинлари Мўсулнинг шарқий қисмини 17 январь куни озод этишганди. 24 февраль куни Ироқ ҳукумати шаҳарнинг ғарбий қисмини эгаллаш учун юриш бошлади.
Мўсул ИШИДнинг Ироқдаги норасмий пойтахти ҳисобланар, шунингдек, жангариларнинг Ироқ ҳудудидаги охирги таянч шаҳри бўлиб қолмоқда. Бу шаҳарни озод этиш учун қуруқликдаги ҳарбий юриш ўтган йилнинг 17 октябридан буён олиб борилмоқда. Ироқ армияси, шиа бўлинмалари, курд лашкарларидан ташқари, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари ҳам бу юришда иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025