Спорт | 08:38 / 01.03.2017
4096
1 дақиқада ўқилади

Италия Кубоги. «Ювентус» «Наполи»га қарши ўйинда пенальтидан 2 гол уриб ғалаба қозонди

Италия Кубогининг ярим финал босқичида дастлабки ўйин бўлиб ўтди. «Ювентус» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди ва иродали ғалабани қўлга киритди. 

Биринчи бўлимда Каллежон «Наполи»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда эса Дибала 2та пенальтини голга айлантирди, Ҳигуаин эса бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди — 3:1.

Жавоб ўйини 5 апрелда бўлиб ўтади.

Италия кубоги, 1/2 финал, дастлабки ўйин
Ювентус – Наполи 3:1 (0:1, 3:0)
Голлар: 0:1 – 36 Каллежон, 1:1 – 47, пенальти Дибала, 2:1 – 64 Ҳигуаин, 3:1 – 69, пенальти Дибала. 
Ювентус – Нето, Бонуччи, Кьеллини, Лихтштайнер (Куадрадо, 46), Бардзальи, Пьянич, Асамоа (Алекс Сандро, 73), Хедира, Манжукич, Дибала (Пьяца, 84), Ҳигуаин.
Наполи – Рейна, Альбиоль, Стринич, Маджо, Кулибали, Ҳамшик (Зелиньски, 57), Диавара, Каллежон, Рог (Паволетти, 83), Инсинье, Милик (Мертенс, 61).
Огоҳлантиришлар: Диавара (21), Асамоа (26), Милик (38), Лихтштайнер (40), Рог (58), Маджо (68), Рейна (68).

Мавзуга оид