Жаҳон | 22:37 / 01.03.2017
8560
2 дақиқада ўқилади

Н.Назарбоев Конституциянинг 26-моддасини ўзгаришсиз қолдиришни таклиф қилди

Фото akorda.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Конституциянинг 26-моддасини аввалги таҳрирда қолдиришни таклиф қилди. Бу ҳақида Tengrinews.kz нашрида хабар берилди

"Ишчи гуруҳ мажлиси давомида Нурсултон Назарбоев ҚР Конституциясининг 26-моддасини аввалги таҳрирда қолдириш таклифини берди", - дея хабар беради Оқўрданинг  Twitter'даги матбуот хизмати.

"Умумхалқ муҳокама жамиятда биргина савол - 26-модда бўйича фикр йўқлигини кўрсатди. Ушбу модда бўйича ҳуқуқшуносларимиз томонидан катта иш қилинган. Изоҳ берилган. Ўтказиб, қабул қилиш мумкин эди. Бироқ ўзингиз тушунасиз, Конституция - бу Конституция. Конституция бўйича консенсус бўлиши керак. Бу Конституция ва аксарият буни қўллаб-қувватлаши даркор. Шу муносабат билан мен 26-моддани аввалги ҳолида қолдиришни таклиф этаман", - деди Назарбоев. 

ҚР Конституцияси 26-моддасининг биринчи пунктида "Қозоғистон фуқаролари" сўз бирикмасини "ҳар бир"га алмаштириш таклиф қилинган эди. 

"26-моддага таклиф қилинган ўзгаришлар ҚР Конституциясининг мазкур моддаси 1-пункти таҳрирининг ноаниқлиги билан боғлиқ, бу эса хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади", - деди Республика нотариал палата ҳуқуқшуноси Людмила Кутенко. 

Мавзуга оид