Жаҳон | 14:36 / 01.03.2017
5564
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ким Чен Нам япониялик сиёсатчи билан 1 март куни учрашиши лозим эди

Куала-Лумпур шаҳри аэропортида ўлдирилган Ким Чен Нам япониялик сиёсатчи Хадзимэ Исии билан учрашиши лозим эди. Бу ҳақда Sankei газетаси хабар берди, деб маълум қилмоқда РИА «Новости».

Хадзимэ Исии – Япония ҳукуматида бир қатор юқори лавозимларни эгаллаган таниқли сиёсатчидир. Унинг газетага айтишича, Ким Чен Нам билан 2 февраль куни 1 март санасида Макаода учрашишга келишиб олган.

Улар икки томонлама муносабатларни яхшилаш йўлларини муҳокама қилишни режалаштиришган бўлган. Шу билан бирга, таъкидланишича, Ким Чен Нам бўлажак учрашув ҳақида укасини хабардор этмаган.

Шимолий Корея етакчисининг акаси Куала-Лумпур халқаро аэропортида 13 февраль куни ўлдирилганди.

Аввалроқ Малайзия ҳукумати Индонезия ва Вьетнам фуқаролигига эга бўлган аёлларга Ким Чен Намнинг қотиллиги бўйича айбловлар қўйгани ҳақида хабар бергандик.

Мавзуга оид