Жаҳон | 11:47 / 01.09.2018
13520
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин акасининг ўлдирилишига гувоҳ бўлган икки аёл йўқолиб қолди

Фото: Shizuo Kambayashi/AP

Малайзия полицияси Индонезиядан бўлган икки нафар аёлни қидирувга берди. Улар Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Намнинг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан гувоҳлар саналади. Бу ҳақда «New Straits Times» нашри Селангор штатининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноий бошқармаси бошлиғи Фодзил Аҳмаднинг баёнотига асосланиб ёзмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, Малайзия полицияси 24 ёшли Рэйса Салма ва 33 ёшли Азирул Низома билан алоқа ўрната олмаяпти. Полиция вакилининг қайд этишича, уларнинг сўнгги бор маҳаллий меҳмонхоналардан бирида кўришган.

«Улар КХДР фуқаросини қасддан ўлдириш билан боғлиқ жиноят иши бўйича гувоҳлар ҳисобланади, шунинг учун қидирувга берилди», - дея аниқлик киритган Аҳмад.

Фото: AFP/Handout

Шимолий Корея раҳбарининг акаси Ким Чен Нам ўтган йили Куала-Лумпур аэропортида 45 ёшида ўлдирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин КХДРдаги тиббиёт соҳаси аҳволидан дарғазаб бўлганди

Мавзуга оид