Оқ уй Ироқ фуқароларининг АҚШга киришига рухсат бериши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трампнинг янги муҳожирлик фармонида Ироқ АҚШ ҳудудига фуқаролари кириши тақиқланган давлатлар рўйхатидан олиб ташланади. Бу ҳақда Associated Press америкалик тўрт нафар амалдорга асосан хабар берди.
Аниқлик киритилишича, Оқ уй бундай қарорни Пентагон ва Давлат департаменти томонидан бўлаётган босим туфайли қабул қилиши мумкин. Улар Трамп ва унинг маслаҳатчиларини Ироқни “қора” рўйхатга киритиш масаласини қайта кўриб чиқишга чақиришди. Идораларнинг билдиришича, Ироқ ИШИД террорчилик гуруҳи билан курашда жуда муҳимдир.
Шу билан биргав, AP’нинг ёзишича, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Ямандан бўлган фуқароларнинг АҚШ ҳудудига 90 кун давомида киритмаслик ҳақидаги тақиқ ўз кучида қолади. Трамп янги фармонга чоршанба, 1 март куни имзо чекиши мумкин.
Маълумот учун, Трамп январь ойи охирларида АҚШ ҳудудига қочқинларнинг киришини 120 кунга чекловчи ҳамда мамлакатга аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат бўлган давлатлар – Ироқ, Сурия, Эрон, Судан, Ливия, Сомали ва Яман фуқароларини 90 кун давомида киритмаслик ҳақидаги фармонга имзо чекканди. Тақиқлов федерал суд томонидан тўхтатиб қўйилди, маъмурият эса бу тақиқни апелляция судида қайта кўриб чиқишларига уринди, бироқ рад жавобини олди. Якунда Америка етакчиси фармоннинг янгиланган нусхаси устида иш бошлади.
Мавзуга оид
13:58 / 08.11.2024
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46 / 08.11.2024
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37 / 08.11.2024
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди
09:59 / 08.11.2024