Жамият | 20:50 / 01.03.2017
11946
2 дақиқада ўқилади

Сузиш ҳавзаларида пешоб мавжудлигини аниқловчи тест яратилди

Олимлар сувда қанча пешоб мавжудлигини кўрсатувчи тест ишлаб чиқишди ва уни Канада сузиш ҳавзалари мисолида ўрганишди. Тадқиқот натижалари Environmental Science & Technology Letters журналида чоп этилди

Тест кўп маҳсулотлар таркибида бўлган ва ҳаётий фаолият чиқиндилари билан ўзгаришсиз чиқадиган ацесульфамни аниқлашга асосланган. 

Тадқиқот давомида Канададаги икки сузиш ҳавзаси уч ҳафта мобайнида ўрганилди. Маълум бўлишича, шу вақт ичида сузиш ҳавзаларидан бирида - 75 литр, иккинчисида эса - 30 литр пешоб бўлган. Тадқиқотчилар жами 31 сузиш ҳавзасини таҳлил қилишди. Таъкидлаш жоизки, пешоб барча намуналарда аниқланган - уларнинг таркибидаги ацесульфам кран сувидагидан 570 карра кўп бўлган. 

Жакузида эса вазият бунда-да ёмон бўлиб чиқди - ўрганилган жакузиларнинг биридан энг ифлос сув ҳавзаларидан уч карра кўп пешоб ўтгани аниқланди. 

Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, ушбу изланишдан мақсад - сузиш ҳавзаларидаги гигиенага риоя қилиш масаласига жамоатчилик эътиборини қаратиш. 

Мавзуга оид