Жаҳон | 08:31 / 01.03.2017
5183
2 дақиқада ўқилади

Трамп муҳожирларни айрим жиҳатларига кўра танлаб олишга чақирмоқда

Фото: AP

АҚШ маълум бир сифат талаблари асосида муҳожирларни танлаш усулини амалиётга татбиқ этиши керак. Малакасиз мутахассисларни киритгандан кўра, шундай қилиш лозим, деб ҳисобламоқда мамлакат президенти Дональд Трамп. У Конгресснинг иккала палатаси олдидаги чиқишида шу ҳақда сўз юритди.

"Паст малакали мутахассисларнинг иммиграцияси билан боғлиқ ҳозирги тизимдан воз кечиш ва маълум бир талабларга жавоб берадиган номзодларни танлаш тизимини жорий қилиш орқали биз кўплаб устунликларга эга бўламиз", — деган Трамп Конгрессдаги маърузасида. 

Унинг сўзларига кўра, "бу ҳисобсиз долларларни тежаш, маошларни ошириш ва оилалар, шу жумладан муҳожирларнинг оилаларига ўрта синф бўлишлари учун ёрдам беришга имкон беради".

Трамп, шунингдек, "реал ва ижобий иммиграция ислоҳотини амалга ошириш мумкин", деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, шундай қилинса, хавфсизлик мустаҳкамланади ва Америка қонунчилигига ҳурмат тикланади. 

Мавзуга оид