АҚШ ва Мексика чегарасида девор қурилишига зарур маблағдан бор-йўғи мингдан бири ажратилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Мексика билан чегарада девор қуриш ғоясини амалга оширишга бор-йўғи 20 млн доллар ажратилди, ваҳоланки бу ишлар 21,6 млрд долларга баҳоланган. Бундан эса ажратилган маблағ улкан режани амалга ошириш учун яққол етмаслиги кўриниб турибди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги унинг ихтиёрига тушган, АҚШ ички хавфсизлиги вазирлигининг фармойишига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, фармойиш вазирлик томондан тайёрланиб, АҚШ конгрессининг федерал бюджет билан боғлиқ ходимлари орасида ўтган ҳафтада тарқатилган. Унда маблағлар иккита бошқа лойиҳа – Нако шаҳри яқинида чегара тўсиғи қуриш ва чегара ҳудудида махсус камераларни ўрнатиш лойиҳаларидан ўтказилиши таъкидлаб ўтилган.
Ички хавфсизлик вазирлиги ушбу вазиятга изоҳ бериш илтимосига жавоб бермаган.
Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишга кўрсатма берганди. Унинг таъкидлашича, бу девор қурилишига Мексиканинг ўзи ҳақ тўлаши керак. Мексика ҳукумати эса буни қилишдан қатъиян бош тортмоқда. Трамп деворнинг қурилиши бошида америкалик солиқ тўловчилар ҳақ тўлашларига тўғри келишини айтган. Бироқ АҚШ президенти зарур маблағларни Мексикадан турли йўллар билан ундириш йўлларини изламоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024