Андижон вилояти ҳокими маҳаллаларда очиқ мулоқот ўтказди
2 март куни Андижон вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги Охунбобоев ва Андижон туманидаги "Чем" маҳаллалари аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.
Самимий руҳда ўтган учрашувларда вилоят ҳокими аҳоли вакиллари томонидан берилган кўплаб саволларга жавоб берди. Мулоқот давомида мавжуд ички йўлларни асфальтлаш, транспорт хизматини яхшилаш, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этиш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби қатор масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Хакан қишлоғи "Чем" маҳалласида бўлиб ўтган йиғилишда ҳудуддаги 788 та хонадон вакиллари иштирок этиб, мавжуд томорқадан унумли фойдаланиш, имтиёзли кредит асосида лимон етиштириш ва паррандачиликни йўлга қуйиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Йиғилишда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан бериладиган имтиёзли кредитларни расмийлаштириш бўйича саволларга соҳа мутасаддилари атрофлича тушунча бериб ўтишди.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024
Андижондаги хонадонлардан бирида 4 киши газдан заҳарланиб вафот этди — манба
11:38 / 25.10.2024