Жамият | 16:38 / 02.03.2017
5890
3 дақиқада ўқилади

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни жойларга чиқиб ўрганувчи Тошкент ҳудудий кенгаши тузилди

Фото: ЎзА

2017 йил 1 март куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Унда қонунийликни мустаҳкамлаш, ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш ва Кенгаш ваколатига доир бошқа қатор масалалар кўриб чиқилди. Сессияни Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов олиб борди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимиятининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболларига бағишлаб ўтказилган мажлисларда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, шу жумладан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини, тиббий маданиятини янада ошириш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш ва амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни ташкил этишга кўмаклашиш, шунингдек, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ва унга сўзсиз амал қилиниши борасидаги депутатлар назоратининг таъсирчан механизмларини такомиллаштириш оид масалалар кўриб чиқилди.

Жойларда ўтказилган ўрганишлар якунлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигининг пастлиги ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни керакли дори воситалари билан доимий равишда таъминлаш зарурлигини, ушбу муассасаларнинг бугунги кун талабларига мувофиқ фаолият юритиши учун мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмасдан келинаётганлигини  кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 24 февралдаги “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек, бу соҳада парламент ва депутатлар назоратини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияси тузилди.

Ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари этиб, Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш борасидаги фаолиятини жойига чиқиб ўрганиш, ўрганиш натижаларини шаҳар Кенгаши сессияларида мунтазам муҳокама қилиб бориш, аниқланган муаммоларни жойида бартараф этилишига доир чоралар кўриш, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш белгиланди.

Мавзуга оид