Жамият | 21:08 / 02.03.2017
28990
2 дақиқада ўқилади

Бировнинг ноғорасига ўйнама, аммо пул узатишганда...

Instagram ижтимоий тармоғидаги «Есьже, я приезжий!» саҳифасида бир видео пайдо бўлди. Унда қизил чироқда машиналар орасида тиланчилик қилиб юрган 13-14 яшар боланинг бир машина олдига келгани ва пулга рақсга тушиб бергани акс этган.

Болакай тиқилинчда турган машина олдига келади ва садақа сўрамоқчи бўлади. Ҳайдовчи ундан қаердан эканлигини сўраганида у Тожикистондан эканлигини айтади. Ҳайдовчи ундан қўлидан нима иш келишини сўраганида бола мусиқа қўйдиради ва рақсга тушиб беради. Уни видеога олаётган машина эгаси ва салонда бўлган бошқа йигит ва қизлар боланинг устидан кулишади.

Воқеа қаерда содир бўлганлигига ойдинлик киритилмаган.

Тўғри,бу қаердадир бўлган, бизга унчалик ҳам аҳамияти йўқдек туюлади. Бироқ кўча-кўйда, ер ости ўтиш йўлакларида тиланчиликни ўзига касб қилиб олганларни, бунинг учун турли нағмаларга тушаётганларни ўзимизда ҳам учратиб турамиз. Ота-боболаримиз тиланчиликни касб қилиб олишни қаттиқ қоралашган, чунки бу жамиятда боқибеғамликни, текинтомоқликни, бунинг ортидан эса таназзулни келтириб чиқаради. Ҳалол меҳнат ва ҳаракат кишини, албатта, киши мартабасини улуғ қилади.

Мавзуга оид