Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда бензин нархи кўтарилди
Қоғозистондаги ёқилғи станцияларида яна бензин нархи кўтарилди. Ошган нархга яна қўшимча уч тенге қўшилган. Шу тариқа АИ-92 маркаси ўртача 143 тенге турмоқда, деб хабар беради Nuz.kz.
Нашрнинг хабар беришича, Sinooil ёқилғи шохобчаларида АИ-92 бензини нархи 143 тенге, АИ-95 ҳамда АИ-96 нархи эса 155 тенгега баҳоланмоқда.
Helios АЁҚШларида эса нархлар бироз арзонроқ – бу ерда АИ-92нинг бир литри 142 тенг, АИ-95 эса 154 тенгега тенг.
"КазМунайГаз"да эса АИ-92 нархи 141 тенге, 95 маркаси эса – 154 тенгени ташкил этмоқда.
Бунга қадар АИ-92 нархи ўртача 140 тенге, АИ-95 ва АИ-96 эса – 153 тенгени ташкил этганди.
Маълумот учун, мамлакатда бензин нархи 6 февралда 140 тенгега қимматлашди. Шу билан бирга, 21 февралда АИ-92 “Лукойл” АЁҚШ тармоқларида 145 тенгегача ошиб кетди.
Мавзуга оид
08:55 / 03.07.2026
Россия ички бозорни таъминлаш учун “Евро-3” бензинига рухсат берди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
15:24 / 01.07.2026
Ўзбекистонда бензин нархи рекорд даражада қимматлашди. Сабаб нима?
14:59 / 28.06.2026