Жаҳон | 20:04 / 02.03.2017
38057
1 дақиқада ўқилади
Путин тунни ўрмонда ўтказди
Россия президенти Владимир Путин Сибирда бир кун қолиш ҳақида қарор қабул қилди ва Красноярск ўлкасидаги ўрмонда тунни ўтказди. Бу ҳақда Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков хабар қилди, деб ёзмоқда РИА «Новости».
«У ўтган тунни ўша ерда ўтказди, бугун ҳам ўрмонда қолади, ҳамда эртага эрталаб Москвага қайтиб келади», - деди Песков.
Песковнинг қўшимча қилишича, «шароитлар сафардагидек, президент бир сутка дам олишга қарор қилди».
Унинг сўзларига кўра, президент эртага, 3 март куни Москвада бўлади. Песковнинг таъкидлашича, Путин ўрмонда тунни ўтказиш ҳақидаги қарорни Красноярскдаги амалий дастури якуни бўйича қабул қилган.