Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тириклайин кўмилган 67 ёшли ирланд тобутдан жонли трансляция олиб бормоқда
Шарқий Белфастда яшовчи Жон Эдвардс гиёҳвандлик ва депрессиядан азият чекувчи кишиларга муҳим хабарни етказиш мақсадида "ўзини тириклайин дафн қилдирди". Бу ҳақида "Лайф" нашрида хабар берилди.
Ҳозирда "тириклайин кўмилган" тобутдан тўғридан-тўғри трансляция олиб бормоқда ва гиёҳванд моддаларга мойиллик ҳамда суиқасд ҳақидаги фикрлардан халос бўлишни истаётганлар учун маслаҳатлар бермоқда. Унинг акцияси уч кун давом этади: бу вақт ичида Жон бутун дунёдаги ёрдамга муҳтож кишилардан қўнғироқлар қабул қилади ва хатлар ўқийди.
Жоннинг ўзи ҳам ўтмишда гиёҳванд моддаларга тобеълик билан курашган. Унинг гиёҳванд моддаларсиз ҳаёт кечираётганига 25 йил бўлди. Шунингдек Жон гиёҳванд моддаларга қарамлик ва депрессиядан азият чекувчи кишилар учун хайрия фондини ташкил қилди.

Мазкур уч кунлик акция шу икки муаммога кўпроқ эътибор қаратишга йўналтирилган. Жон жойлашган тобут махсус жиҳозланган: у барча зарур электр ускуналари ва интернет билан таъминланган.

Жон 1 март куни Уиллоуфилд черковида "дафн қилинган". Унинг трансляциясини #GraveChat теги орқали кўриш мумкин.

Мавзуга оид
20:43 / 22.02.2026
Трамп қароргоҳининг қўриқланадиган ҳудудига киришга уринган шахс ўлдирилди
15:15 / 11.02.2026
Россия генералига уюштирилган суиқасднинг яна бир иштирокчиси қўлга олинди
14:48 / 09.02.2026
ФХХ Алексеевга суиқасдда гумонланувчилар айбига иқрор бўлганини маълум қилди
20:49 / 08.02.2026