Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кун графиги: Жаҳоннинг ЯИМ қандай тақсимланади?

Америка Қўшма Штатларининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) дунё ЯИМнинг деярли чорак қисмини ташкил қилади - 24,3 фоиз. Бу Хитой кўрсаткичлари (14,8 фоиз)дан 10 фоизга, Япония ЯИМ (5,9 фоиз)дан эса 18 фоизга кўп. Insider Pro шу ҳақидаги маълумотини тақдим этди.
Дунё ЯИМ улуши бўйича топ-10 мамлакат рўйхати:
1. АҚШ (18,03 триллион доллар)
2. Хитой (11 триллион доллар)
3. Япония (4,38 триллион доллар)
4. Германия (3,36 триллион доллар)
5. Буюк Британия (2,86 триллион доллар)
6. Франция (2,42 триллион доллар)
7. Ҳиндистон (2,09 триллион доллар)
8. Италия (1,82 триллион доллар)
9. Бразилия (1,77 триллион доллар)
10. Канада (1,55 триллион доллар)
Бироқ агар бу графикка мамлакатлар нуқтаи назаридан эмас, блоклар нуқтаи назаридан қаралса, унда Осиёнинг етакчилик қилаётганини кўриш мумкин. У жаҳон ЯИМ учдан бир қисмидан ортиғи (33,84 фоиз)ни ташкил қилади. Осиё ЯИМ Шимолий Америка ЯИМ (27,95 фоиз)ни ҳеч қандай қийинчиликсиз ортда қолдирди. Европа ЯИМ (21,37 фоиз) эса - учинчи ўринда. Мазкур уч блок биргаликда умумий жаҳон иқтисодиётининг 4/5 қисмини ташкил қилади.
Мавзуга оид
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026
Мамлакатлар имижи рейтинги: етакчилар ва аутсайдерлар маълум бўлди
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:45 / 22.06.2026