Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко дунёнинг "ақлдан озаётган"идан хавотирда
Беларусь президенти Александр Лукашенко "дунё ақлдан озаётгани", бироқ мамлакат жамиятни парчалашга бўлган уринишларга муносиб жавоб қайтара олишини айтди. РИА "Новости"да шу ҳақида хабар берди.
"Ҳеч қандай бўлмағур хаёлларга берилмаслик керак: жамиятимизни парчалаш, ундаги шароитни беқарорлаштириш ҳамда бизга босим ўтказиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди", - деди Лукашенко Беларусь милициясининг 100 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда.
Президент "кун сайин, йил сайин шундай қилишни истаганлар сони камайишини" таъкидлади.
"Биз гўёки томоққа тиқилган суякдекмиз. Сиз атрофда нималар бўлаётганини кўраяпсизми: дунё ақлдан озган... Биз тиз чўкмаслигимиз керак, биз мамлакатни асраб, ўз халқимизни ҳимоя қилишимиз лозим. Ишончим комилки, шундай қиламиз ҳам", - деди Лукашенко.
"Бундайларга бизда доим муносиб жавоб бўлади", - қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:48 / 03.06.2026
Ҳашаматдан суд залига: саккиз йил дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини бошқарган япон нега банкрот бўлганди?
09:00 / 01.06.2026