Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг Ашхободга ташрифи кунларига аниқлик киритилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан, 2017 йил 6-7 март кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади.
Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.
Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Бундан олдинроқ, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси яқин кунлар ичида Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Ашхободга бориши ҳақида маълумот берганди.
Бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти сифатидаги илк хориж сафари бўлади.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026