Жаҳон | 22:24 / 04.03.2017
8995
1 дақиқада ўқилади

БМТ Шимолий Корея Африкага қурол сотишини фош қилди

БМТнинг санкциялари остига тушган Шимолий Корея қурол-аслаҳаси халқаро ташкилотнинг тинчликпарвар қўшинлари томонидан Африкада аниқланди. Бу ҳақда БМТнинг ички маърузасига иқтибос келтирган ҳолда Associated Рress ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, маърузада гап Шимолий Корея раҳбарияти африкалик ҳарбийлар билан машғулотлар ўтказиб ва уларга қурол-аслаҳа етказиб беришига қарамасдан, санкциялар таъсиридан қутулиб қолаётгани ҳақида борган. Жумладан, яқинда Мисрга кетаётган кемада яширилган 30 минг гранатанинг ушланиши эслатиб ўтилган. Шунингдек, шимолий кореялик ҳарбийлар Ангола ва Угандада пайқалганлар.

Мутахассисларнинг айтишича, Африкада ишлар олиб бориш Шимолий Кореяга Хитойдан ўсиб бораётган тобелик даражасини камайтиришга имкон беради.

Мавзуга оид